Аббосбек Файзуллаев норози бўлди
РПЛнинг 3-туридан ўрин олган ЦСКА - "Оренбург" баҳси бўлиб ўтди. Голларга бой ўтган учрашувда "армиячилар" ғалаба қозонди.
Голларга Тамерлан Мусаев, Игорь Дивеев, Дмитрий Рибчинский, Иван Обляков ва Келвинлар муаллифлик қилди. Аббосбек Файзуллаев ўйиннинг илк дақиқаларидан майдонга тушди ва 67-дақиқада захирага олинди. Шу тариқа, пойтахтликлар очколари сонини 7 та ошириб қўйди ва турнир жадвалида 3-ўринга кўтарилиб олди.
Учрашувдан сўнг Файзуллаев Париждаги олимпиада ўйинларидаги яшаш шароити унчалик ҳам ёқмаганлигини айтди.
Ўзбекистон терма жамоаси олимпиада ўйинларининг футбол босқичида атиги 1 очко жамғариб, “С” гуруҳида сўнгги ўринни эгаллади. Жамоа Испания (1:2) ва Миср (0:1) жамоаларига имкониятни бой бериб, Доминикан Республикаси (1:1)билан дуранг ўйнади. Файзуллаевнинг ўзи эса, барча учрашувларда иштирок этди.
- Олимпиадада қатнашиш сизгда қандай таассурот қолдирди?
- Яхши таассурот қолдирди. Бу ажойиб тажриба бўлди.
- Мусобақадани яшаш шароитлари сизга ёқдими?
- Унча ҳам яхши эмас.
- Олимпиададаги муҳит ҳақида нима дейсиз?
- Умуман олганда менга умумий атмосфера ёқди" - дейди Файзуллаев.
Фикрлар