Аббосхоннинг навбатдаги рақиби маълум ёхуд Тошкентда ташкил этилувчи бокс оқшоми жуфтликлари билан танишинг!

  • 27 октябрь, 2022, 12:12
  • 0
  • Бокс

10 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Касабалар уюшмаси, Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси ҳамда Lift промоушени ҳамкорлигидаги профессионал бокс оқшоми ташкил этилади. 

"Юнусобод" спорт мажмуасида бўлиб ўтадиган ушбу кечанинг марказий жангида ҳамюртимиз Жамшид Каримов рингга кўтарилади. 10 раундлик қилиб белгиланган ушбу жангда юртдошимизнинг рақиби ким бўлиши борасида тез орада маълумот берамиз.

Ва яна шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, бу кечада фақат ўзбекистонлик боксчилар рингга кўтарилади.

Қуйида, марказий жангдан бошқа барча жуфтликлари эътиборингизга ҳавола этамиз.

-58,97 кг (4 раунд)

Мадинабону Суннатова - Маҳлиё Ҳабибуллаева;

-55, 225 кг (4 раунд)

Мирзабек Мирзахалилов - Нурбек Кобилов ;

-58,97 кг (4 раунд)

Жамшид Авазов - Руслан Атамурадов ;

58,97 кг (4 раунд)

Тимур Кушаков - Азат Хожамурадов;

63,5 кг (4 раунд)

Рахматилложон Шарифов - Жамшидбек Сиддиқов

- 66, 67 кг (4 раунд)

Аббосхон Юлдашев -Достон Пардаев;

- 90,89 кг (4 раунд)

Аҳмад Мамажанов - Аббосхон Мирзаабдуллаев;

-90,89 кг ( 4 раунд)

Женгелди Минбаев - Элдор Мержанов:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!