Абдужалил Маназаров: "Қўқон-1912" жамоаси билан Суперлига йўлланмасини қўлга киритамиз"
Ёзги трансфер ойнасида "Қўқон-1912" жамоаси сафига келишиб қўшилган Абдужалил Маназаров жамоадаги муҳит ва иккинчи даврага олиб борилаётган тайёргарликлар ҳақида гапирди.
"Авваламбор барчага Ассалому алайкум. Суперлига жамоаларидан ҳар таклифлар бор эди, бироқ мен айнан Қўқонда ўйнашни афзал билдим. Бу ерда кўпроқ ўйин амалиётга эга бўламан деб умид қиламан. Мен ҳали ёшман ва менга пулдан кўра кўпроқ ўйин амалиёти муҳим. Иккинчи даврага тайёргарлик яхши ўтди деб ўйлайман.
Мен жамоага охиргилардан бўлиб қўшилдим, лекин барчаси жойида. Қўқонга Суперлигани қўлга киритиш учун келдим. Бунинг учун қўлимдан келган барча ишни амалга ошираман. “Қўқон-1912" жамоаси билан Суперлига йўлланмасини қўлга киритамиз. Клубдагилар мени жуда илиқ кутиб олишди, бу ерда барчаси ажойиб. Жамоадагиларнинг кўпчилиги билан аввалдан таниш бўлганим учун киришиб кетиш қийинчилик туғдирмади", - деди Маназаров.
Фикрлар