Абдужамол Исроилов, Дамир Низанов ва Жавоҳир Қаҳрамонов “Динамо”ни тарк этишди
Ads

 

11 июль кунидан Чимён тоғли ҳудудида ўқув машғулот йиғинига киришган «Динамо» жамоасининг иккинчи даврага тайёргарлиги қизғин давом этмоқда. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Мураббийлар футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилаш борасида алоҳида ишлар олиб боришмоқда. Биринчи даврани ижара асосида жамоада ўтказган Абдужамол Исроилов («Нефтчи»), Дамир Низанов («Нефтчи»), Жавоҳир Қаҳрамонов («Бунёдкор») ҳозирда клуб ихтиёрида эмас.

Биринчи даврани «Сурхон» клуби сафида ижарада ўтказган Жонибек Кўчимов яна «Динамо» ихтиёрига қайтарилди. Шунингдек, «Олмалиқ»дан Муҳаммад Исаев, «Металлург»дан Дониёр Исмоилов сингари ёш ярим ҳимоячилар келиб қўшилган.

Эслатиб ўтамиз, «Динамо» 20 июлдан Тошкентда назорат баҳсларига киришади. Дастлабки учрашув шу куни «Навбаҳор» жамоасига қарши ўтказилади.

«Динамо» Ўзбекистон Кубоги ярим финали доирасида 31 июль куни «Бунёдкор»/«Нефтчи» жуфтлиги ғолибига қарши сафарда ўйин ўтказса, 5 август куни олий лига 16-тури доирасида Самарқандда «Металлург» жамоасини қабул қилади.