Абдужамол Исроилов "Андижон"га қарши ўтадиган водий дербисидан олдин нималар деди?
Хабарингиз бор чемпионатнинг биринчи давраси якунланган бўлсада, жамоалар Ўзбекистон Лига кубоги гуруҳ босқич ўйинларини ўтказишмоқда.
7 июль куни мусобақанинг гуруҳ босқич 3-турида “Навбаҳор” сафарда “Андижон” меҳмони бўлади. Ушбу водий дербисидан олдин “лочинлар” футболчиси Абдужамол Исроилов ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Андижон” жамоасига қарши кечадиган учрашувда “Навбаҳор”га омад тилайман, водий дербиси жуда қизиқарли ўтиши аниқ”, - дейди футболчи.
Эслатиб ўтамиз, Абдужамол Исроилов айни дамда жароҳатидан даволанмоқда.
Маълумот учун, "Андижон" - "Навбаҳор" учрашуви 7 июль куни соат 19:00да бошланади.
Фикрлар