Абдуллоҳ Олимов: Мухлисларимиз хурсанд қилдик деб ўйлаймиз
Ads

Муборакнинг "Машъал" клуби ярим ҳимоячиси Абдуллоҳ Олимов Олий лиганинг 16-турида "Локомотив"га (1:1) қарши бўлиб ўтган баҳсдан сўнг, ўзининг ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

"Аввало бугун чиройли баҳсни ўтказдик ўйлаймизки муҳлисларимизни қувонтирдик. Гол урган вазиятимда тўпни менга қулай етказиб берган Мирзакамол Камоловга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Биз бугун бутун жамоа бўлиб ғалабага ҳаракат қилдик имкониятлардан фойдаланганимизда ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Бугун бизни кўп хавфли вазиятларни дарвозабонимиз Жавоҳир Илёсов ҳам олиб чиқди. Унинг маҳоратига бугун яна бир бор мухлислару мутахасислар тан бергани шубҳасиз кеинги баҳсларда ҳам ижобий натижалар учун ҳаракат қиламиз", - дейди футболчи.