Абдумалик Халоков техник нокаут эвазига финалга чиқди (фотогалерея)

Тошкентдаги "Ҳумо арена"да бокс бўйича эркаклар ўртасида жаҳон чемпионати давом этмоқда. Бугун ярим финал жанглари бўлиб ўтади.

-57 кг вазн тоифасида Абдумалик Халoков Мунарбек Сеитбек Уулу (Қирғиз Республикаси) билан рингга кўтарилди. Жанг биринчи раундда якунланди. Абдумалик Халоков рақибига зарба билан жароҳат етказиб, муддатидан олдин ғалабага эришди.

Абдумалик Халоков кетма-кет иккинчи бор жаҳон чемпионати финалига чиқди. Бундан аввал Сербиядаги дунё биринчилигида ҳам финалда жанг қилганди.

Қуйида унинг ярим финалдаги жангидан фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
● 10 ●
12/05/2023 22:42
Бугун энг чиройли жанг утказга боксчимиз.А.Халаков.
Бирок, хамма боксчиларимиз биз учун кадрли ва чемпионлардир.