Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” сафида яна бир соврин ютиши мумкин
Хабарингиз бор, бугун Англия кубогининг финал баҳси бўлиб ўтади. Бош соврин учун ҳамюртимиз тўп тепаётган “Манчестер Сити” “Челси”га қарши баҳс олиб боради.
Ҳусанов жорий мавсум “шаҳарликлар”нинг асосий футболчиларидан бирига айланди ва клуб ғалабаларига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Ҳимоячи жамоага келиб қўшилганидан буён фақат бир марта соврин ютган. “Сити” Англия Лига кубогида “Арсенал”ни мағлуб этиб, чемпион бўлган эди.
Агар Гвардиола шогирдлари финалда “Челси” устидан ғалаба қозонса, Ҳусанов учун бу иккинчи соврин бўлади.
Маълумот учун, беллашув Тошкент вақти билан соат 19:00 да старт олади.

Фикрлар