Абдуқодир Ҳусанов Осиёда тенгсиз!

CHERY AUTO

Goalpost asia нашрига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси ва "Манчестер Сити" клуби ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов якунланган 2025 йилда Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди.

Tecno

Ушбу мукофот учун Ян Мин-Хёк, Ким Минсу, Йенс Кастроп, Кота Такай, Алекс Бадолато, Жоэл Чима Фужита, Абдуқодир Ҳусанов, Нестори Иранкунда, Марселино Фердинан, Аббосбек Файзуллаев, Ли Ҳан-Бом ҳамда Али Жасим ўртасида кураш кечди.

Якунда нашр томонидан ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов ғолиб деб топилди.

Маълумот учун, Ҳусанов 2025 йилда клуб ва миллий терма жамоа сафида жами 24 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!