Абдурасул Исмоиловнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби маълум!

5 май куни Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтади. Cocky Buffalo промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилаётган ушбу кечада икки нафар ўзбекистонлик чармқўлқоп устаси ҳам рингга кўтарилади. Олимжон Назаровнинг ўзига тегишли бўлган WBO Oriental камарини ҳимоя қилиши борасида хабар берган эдик. Бизга маълум бўлишича, яна бир боксчимиз Абдурасул Исмоилов ҳам ушбу оқшомда жанг қилади. Унга Филиппин вакили Ал Тояган рақиблик қиладиган бўлди. Жанг енгил вазн (61,2 кг) тоифасида бўлиб ўтади.
Маълумот учун, Исмоиловнинг  профессионал рекорди (11-2,7 КО) Тоёганнинг кўрсаткичи (14-9-2,9 КО) кўриниш олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!