Абрамов: Самарқанддан келган мухлислардан узр сўраймиз

"Динамо" устози Вадим Абрамов "Бунёдкор"га қарши учрашувдан сўнг (0:0) матубот анжумани ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

- Қизиқарли учрашув гувоҳи бўлдик. Биринчи бўлимда бизда гол уриш учун кўп имкониятлар бўлди. Иккинчи таймда эса "Бунёдкор" ўйинни кўпроқ назорат қилди. Бизда сўнгги пасни беришда муаммолар бўлди. Самарқанддан келган мухлислардан узр сўраймиз. Афсуски, биз уларни ўз ўйинимиз билан хурсанд қила олмадик. 

- Нарх ўз имкониятларидан анча ёмон ўйин кўрсатди. Биз ўзимиз ҳам ҳайратдамиз. Эҳтимол, унда кичик жароҳат бор. 

- Рақиблар жуда яхши жамоа. Уларнинг ОКМКга қарши ўйинини кўрдим. Адашмасам, уларга ўша учрашувда пенальти берилмади. Бу жамоа яхши даражадаги ижрочилар йиғилган. 

- Акбар Исматуллаевни жамоага шахсан ўзим таклиф қилдим. Уни машғулотларда кўрганимда, бизга ёрдам бера оладиган формада эмаслигини кўрдим. Биз гаплашганимизда унга "Қўқон-1912" ва "Машъал" каби жамоалардан таклифлар бўлаётганди.  Бироқ у Про Лигада ўйнашни хоҳламади. Кейин унга "Қизилқум"дан таклиф келиб тушди. Бироқ у буни ҳам қабул қилмади. Кейин унга: "ўзи нима хоҳлайсан", дедим. У менга карьерасини тугатишни истаётганини айтди.  Бироз вақт ўтиб, Акбар футболчилар уюшмасига 2+2 ойлик маошини тўлаш кераклигини айтган. Агар унинг ўйнаш нияти бўлганда, унга имконият берардим. Ҳозир менга қанақадир эриш бўлган мавзуларда гаплар чиқа бошлади. Менимча, бу тўғри эмас". 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Mahmud Ttww
06/04/2024 14:49
Умри кечирим сўраш билан ўтиб кетади бу арманни.