Абрамович "Челси"ни сотишни хоҳламади

Яқин шарқдаги компаниялардан бири бундан бир неча ой муқаддам “Челси”ни сотиб олиши мумкин эди.

The Telegraph нашрининг ёзишича “аристократлар”ни харид қилишга қизиққан томон бу борада клуб хўжайини Роману Абрамовичга таклиф билан чиққан. Улар ўртасида қандай музокара бўлгани номаълум, бироқ якунда россиялик миллиардер “Челси”ни сотмаслигини билдирган ва таклифга рад жавобини берган.

Маълумот учун, Абрамович “Челси”ни 2003 йилда сотиб олган эди. Лондонликлар ўтган давр мобайнида жами 18 та соврин ютишга эришишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!