Абрамович Мадриднинг икки футболчисига интизор

“Челси” ўз таркибини Мадрид клублари – “Реал” ва “Атлетико” вакиллари билан кучайтиришни режалаштирмоқда.

Лондон келиши кутилаётган биринчи номзод “Реал”да асосий таркиб футболчисига айлана олмаган Серхио Регилондир. Айни пайтда 23 ёшли ҳимоячи бўйича музокаралар ҳал қилувчи паллага кирди.

Регилон  мавсумни “Севилья”да ўтказди ва янги мавсум олдидан трансфер қилинадиган футболчилар рўйхатига киритилди.

“Челси” раҳбарияти “Атлетико”нинг марказий ҳимоячиси Хосе Хименес учун 60 миллион фунтдан воз кечишга ҳам тайёр. Урунгвайлик футболчи трансфери бўйича музокаралар Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичидан кейин бошланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)