Абрамовичнинг катта трансферлари ҳали олдинда

“Челси” бош мураббийи Фрэнк Лэмпард Англия чемпионлигига курашиш учун таркибни жиддий тарзда кучайтириш лозимлигини таъкидламоқда.

- Биз чемпионат етакчилари билан тенглашишни истаймиз. Зиёш ва Вернернинг трансферлари бу бошланиши. Ҳозир таркибда кучайтириш лозим бўлган жойлар бор. Янги мавсум олдидан савияси юқори  ва трансфер учун очиқ футболчиларни оламиз. “Манчестер Сити” ва “Ливерпуль” даражасига чиқишимиз учун бизга зўр футболчилар керак, - деди Лэмпард.

Икки ҳужумкор футболчини трансфер қилган “Челси” энди эътиборини мудофаа чизиғига қаратмоқчи. Айни пайтда лондонликлар  “Лестер”дан Бен Чилуэллни ва ПСЖдан Лейвин Курзавани олишни мўлжалламоқда. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)