Абрамовнинг терма жамоамиздаги фаолиятини ёдга оламиз

Аргентиналик мутахассис Эктор Купер терма жамоамиздаги фаолиятига якун ясалди ва унинг ўрнига Вадим Абрамов бош мураббий этиб тайинланди.

2010 йилнинг 6 апрель санасида Абрамов терма жамоамизни қабул қилиб олган эди. Шундан сўнг, 2012 йилнинг июнь ойигача терма жамоамизда ишлаган.

Умумий ҳисобда Абрамов терма жамоамизни 27 та учрашувда майдонга бошлаб тушган. Унинг бошчилигида Ўзбекистон 11 та ғалабани қўлга киритган. Яна 5 та учрашувда дуранг натижа қайд этилган бўлса, 11 маротаба мағлубият аламини тортган.

Умумий тўплар-фарқи 38-39 ни ташкил этади. Агарда фақатгина расмий ўйинларнинг тўплар-фарқига эътибор берсак, 26-16 термамиз фойдасига.

27 та беллашувнинг 16 таси расмий учрашувлар бўлса, яна 11 таси ўртоқлик ўйинлари бўлган.

2010 йилнинг ўзида, Абрамов шогирдлари 5 та баҳсни ўтказишга улгуришган ва уларнинг барчаси ўртоқлик учрашувлари бўлган.

Абрамовнинг дебюти ушбу йилнинг 11 август санасига тўғри келади. Шу куни, Албания рақиблик қилган ва терма жамоамиз 1:0 ҳисобида мағлуб бўлган.

Ушбу йилнинг 7 сентябрь санасида, Европа қитъасининг яна бир вакили Эстония терма жамоасига қарши баҳс бўлиб ўтди. Голларга бой тарзда кечган беллашув 3:3 кўринишидаги ҳисоб билан якунланган.

Орадан 1 ой вақт ўтиб, кетма-кет иккита ўртоқлик ўйинлари ташкил этилди. Унга кўра, Саудия Арабистони ва Баҳрайн Ўзбекистонга рақиблик қилишди. Саудияликлар дарвозамизга жавобсиз 4 та гол урган бўлса, футболчиларимиз Баҳрайн термасини 4:2 ҳисобида мағлуб этишган.

2010 йилнинг 25 декабрь куни, Баҳрайнга қарши яна бир бор ўртоқлик ўйини ўтказилган ва уҳcрашув 1:1 ҳисобида дуранг натижа билан якунига етган.

2011 йилнинг январь ойида бўлиб ўтган Осиё Кубогидан олдин, терма жамоамизнинг ўртоқлик ўйинларидаги натижаларидан мухлислар норозичилик билдиришаётган ва тўҳтовсиз танқидлар ёғдусини амалга оширишаётган эди. Осиё Кубогининг очилиш учрашувидан 5 кун олдин терма жамоамиз яна бир ўртоқлик ўйинини ўтказди. Унга кўра, Иордания терма жамоаси рақибимизга айланди. Беллашув 2:2 ҳисобидаги жанговар дуранг билан якунига етди.

Вадим Абрамовнинг терма жамоамиздаги илк расмий учрашув 2011 йилнинг 7 январь кунига тўғри келди. Шу куни, Осиё Кубогининг очилиш ўйинида мезбон мамлакат Қатар терма жамоасига рақиблик қилдик. Бутун дунёнинг олқишларига сазовор бўлган ўйинни намойиш этган футболчиларимиз учрашувда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишган.

Орадан 5 кун ўтиб, гуруҳ босқичининг иккинчи учрашуви ҳам бўлиб ўтди. Бу сафар Қувайт термаси Абрамовнинг нишонига айланди. Катта шов-шувларга сабаб бўла олган мазмунли ва ҳужумкор футбол кўрсатган терма жамоамиз 2:1 ҳисобида ғалабани қўлга киритишган.

Яна 4 кун ўтиб, гуруҳ босқичининг ҳал қилувчи баҳслари бўлиб ўтди. Ушбу турда Ўзбекистон ва Хитой ўзаро тўқнаш келишди. Очиқ ва ҳужумкор тарзда кечган беллашув 2:2 ҳисобида якунига етди.

Мусобақанинг чорак финалида Иорданияга қарши ўйин бўлиб ўтган. Ҳозирда "Сўғдиёна" клубида бош мураббий бўлиб ишлаётган Улуғбек Бақоев терма жамоамизнинг асосий ҳужумчиларидан бири эди.

Иорданияга қарши учрашувда айнан Бақоевнинг дубли эвазига ғалабани қўлга киритганмиз ва Ўзбекистон тарихида янги саҳифа очилган, яъни илк бор Осиё Кубогининг ярим финалига чиқиш бахтига муяссар бўлганмиз.

Танганинг иккинчи томони ҳам бўлганидек, Абрамов бошқарувидан ёмон ҳотиралар ҳам қолган.

Мусобақанинг ярим учрашувида Австралия терма жамоаси дарвозамиз томон жавобсиз 6 та гол урган.

Кутилмаган зарбани қабул қилиб олгандан сўнг, Абрамов шогирдлари 3-ўрин учун Жанубий Корея термасига қарши баҳс олиб борган ва 2:3 ҳисобида мағлубиятга учраган.

Осиё Кубоги якунига етиб, 2 ойдан сўнг, Черногория термасига қарши беллашув бўлиб ўтди. Ўртоқлик ўйини мақомига эга бўлган баҳсда европаликлар ягона гол эвазига ғалабани илиб кетишган.

2011 йил 1 июнь. Украина ва Ўзбекистон ўртасида баҳс бўлиб ўтди. Европа қитъаси вакилларига қарши ёмон ўйин кўрсатмаган терма жамоамизга шу куни гол уриш асиб қилмади ва 2:0 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишди.

Орадан 4 кун ўтиб Хитой терма жамоаси билан ҳам ўртоқлик ўйини ўтказилди ва 1:0 ҳисобида мағлубиятга учралди.

ЖЧ-2014 саралаш босқичидан ўрин олган Ўзбекистон ва Қирғизистон қарама-қаршилиги 2011 йилнинг 23 июль куни бўлиб ўтди. Тошкентда кечган учрашувда рақибларимиз 4:0 ҳисобида доғда қолдирилди.

Орадан 5 кун ўтиб, қирғизлар уйида жавоб ўйини бўлиб ўтди ва бу сафар 3:0 ҳисобида ғолиб бўлиш терма жамоамизга насиб этди.

2011 йилнинг сентябрь, ноябрь ва октябрь ойларида Абрамов шогирдлари ЖЧ-2014 саралашининг 5 та беллашувини Абрамов шогирдлари ўтказди. Унга кўра, футболчиларимиз Тожикистонни 1 бор, КҲДРни 2 бор 1:0 ҳисобида мағлуб эта олишган. Тожикистонга қарши жавоб ўйинида рақибларимиз дарвозасига жавобсиз 3 та гол уриш насиб қилган бўлса, Япония билан Тошкентда 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этилган.

2012 йилнинг январь ва феврал ойларида 3 та ўртоқлик ўйинлари ўтказилган. Қувайт ва БААга 0:1, Жанубий Кореяга 2:4 ҳисобларида мағлуб бўлганмиз.

ЖЧ-2014 иккинчи саралаш босқичининг сўнгги ўйинида, иккинчи таркиб футболчилари билан Японияни сафарда 1:0 ҳисоби билан мағлуб этиб келишган.

ЖЧ-2014 сўнгги саралаш босқичининг илк учрашувида Эрон терма жамоаси меҳмонимиз бўлган. 2012 йилнинг 3 июнь куни бўлиб ўтган беллашувнинг сўнгги сонияларида урилган ягона гол эронликларга 3 очкони келтирган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бухарский
24/09/2019 00:24
BARCHANI TABRIKLAYMAN!!! O'ZBEKISTONIMGA YANA FUTBOL OLAMIDAGI BAYRAM QAYTDI!!! RAHBARIYATGA ALOHIDA RAXMAT MUXLISLAR FIKRINI QO'LLAB-QUVVATLASHMOQDA, BUNI INOBATGA OLIB, QANDAY QILIB BO'LMASIN KUPERNI PULINI BERIB YUBORISHDI.
Gulmurod Tuxtashev
23/09/2019 22:05
????????
Gulmurod Tuxtashev
23/09/2019 22:04
Абрамов ва барчамизга омад!!!????????????
&
JASUR3838
23/09/2019 19:57
Bizda bugungi kundagi eng zur variant Abramov edi va u termamizga kildi. Kapatzi xam kilgani zur bulibdi likin Yilichdan kura boshqa murabbiy olib kilish kirakmidi yana bilmadim.
&
Nurullox
24/09/2019 09:22
Jonga tegdi bula nima bizada boshqa trenir yomi kecha yurudi abramovi halq dushmani dip chetlashtrilganda bugun bosa osmonlaga kotarvomiza ertaga babaniyam qoyishsa shunaqa qilamizami ushanda yoshidi omadi kemodi babayan zor dip buni davri otkan raqibla biladi buni taktikasini boshqa trenir qoyishkere