
Абрахам тез орада "Челси" билан шартномасини узайтиради
“Челси” ҳужумчиси Тэмми Абрахам клуб билан амалдаги шартномасини узайтиришга яқин турибди.
Sky Sport мухбири Фабрицио Романонинг сўзларига кўра “аристократлар” 22 ёшли футболчига узоқ йиллик шартнома таклиф қилишади. Айтиш керакки, Англия терма жамоаси аъзосининг амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар тузилган.
Маълумот учун, Абрахам жорий мавсум “Челси” сафида АПЛда 9 та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 8та гол уришга эришди.
Фикрлар