Абрахам тезроқ “Рома”дан кетмоқчи

Тэмми Абрахам етарли даражада ўйин амалиётига эга бўлмагани учун бир йил муқаддам “Челси”дан “Рома” кўчиб ўтганди.

А Серия клуби билан шартнома имзолашда Лондон клуби айёрона усулни қўллаган. Яъни, “аристократлар” 2023 йилнинг ёзида ҳужумчини 80 миллион еврога қайта сотиб олиш бўйича банд киритган.

Жозе Моуриньо Абрахамни энг зўр тўпурарлар қаторига қайтарди ва бу англиялик ҳужумчининг Англия премьер-лигасига қайтишига йўл очиш имконини берди.

Corriere dello Sport нашрининг таъкидлашича, Абрахамнинг А Сериядаги фаолияти узоқ давом этмайди. Ҳужумчи имкон қадар тезроқ премьер-лигага қайтишни хоҳлаяпти. “Челси” тўпурарни ортга қайтаришга қизиқмоқда.

Абрахамнинг кетиши “Рома”га зарба бўлиши табиий. Лекин римликлар мўмай даромад эвазига уни қўйиб юборига қаршилик қилмаслиги айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!