Абрахамга зўр харидор чиқди. “Рома” уни сотишга рози!

“Рома” келганидан кейин тўпурарлик қобилияти қайта порлай бошлаган Тэмми Абрахам яна Англия премьер-лигасига қайтиши мумкин.

Европа матбуотининг ёзишича, 24 ёшли ҳужумчига “Арсенал” жиддий қизиқиш билдирмоқда. “Канонирлар” билан ҳамкорлигини уч йилга узайтирган бош мураббий Микел Артета келаси мавсум жамоасини Чемпионлар лигасида иштирок этишга тайёрлаяпти.

Ёзда жамоани икки ҳужумчи – Александр Ляказетт ва Эдди Нкетиа тарк этиши кутиляпти. Артета уларнинг ўрнига асосий тўпурар сифатида Тэмми Абрахамни олиб келмоқчи.

“Рома” бу трансферга қарши эмас. Клуб мутасаддилари 80 миллион евродан бошланадиган жўялт таклиф бўлса, уни кўриб чиқишга тайёрлигини билдирган. Демак, ёзда Тэмми Абрахамнинг ҳам бозори қизийдиган кўринади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!