Аброр Қодиров ва Абдулҳай Шораҳматов Россиядаги турнирда ғалаба қозонишди

  • 3 август, 2019, 23:05
  • 0
  • Бокс

Россия Федерациясининг Каспийск шаҳрида бокс бўйича халқаро хотира турнири ўз якунига етди. Мусобақанинг ҳал қилувчи беллашувларида 5 нафар боксчимиз олтин медаль учун жанг қилишди ва уларнинг 2 нафари турнир чемпионига айланди. Финалчиларимиз орасида Аброр Қодиров ҳамда Абдулҳай Шораҳматов финал жангида муваффақият қозонишди, дея хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси. 

-52 кг: Аброр Қодиров - Исламитин Алисолтанов (Россия)
-56 кг: Абдулҳай Шораҳматов - Гауран Соланки (Ҳиндистон)
-60 кг: Отабек Холматов - Жамал Бадрутдинов (Россия)
-69 кг: Билолбек Мирзараҳимов - Шахабас Маҳмудов (Россия)
-75 кг: Саиджамшид Жафаров - Рамазан Саадуев (Россия)

Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси мазкур мусобақада 2 та олтин, 3 та кумуш ва 3 та бронза, жами 8 та медаль жамғарди. Ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларимиз қуйидагилар:

Олтин медаль:
Аброр Қодиров
Абдулҳай Шораҳматов

Кумуш медаль:
Отабек Холматов
Билолбек Мирзараҳимов
Саиджамшид Жафаров

Бронза медали:
Шаҳобиддин Зоиров
Акмурад Гаффаров
Лазизбек Муллажонов

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!