Аброр Турсунпўлатов: Ковалев яхши тайёргарлик кўрса, ҳар қандай рақибни мағлуб қилади
Ads

Россиялик боксчининг мураббийи Игор Михалкинга қарши жангга тайёргарлик ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ярим оғир вазн тоифасида WBO версияси бўйича жаҳон чемпиони Сергей Ковалев устози Аброр Турсунпўлатов шогирдининг навбатдаги рақиби Игор Михалкинни Вячеслав Шабранскийга қараганда маҳоратлироқ деб ҳисобламоқда. Эслатиб ўтамиз, Ковалев олдинги жангида Шабранскийнинг иккинчи раундда нокаутга учратган эди.

– Сергейнинг Шабранский билан бўлган жангидан кўнглиз тўлдими?

– Биз жангга 100 % тайёр эмасдик. Сергей бироз дам олди. Бу гал у яхшироқ тайёргарлик кўрди, аммо у менинг кўрсатмаларимни бажарди. Мен ундан темпни оширишни сўрайман. Бу гал буни орқага сурмасликни сўрадим: “Шошмасдан ўз ишингни бажар. Олдин бироз пастга туш, кейин эриш”. Иккинчи раундда Серега ҳотиржам бўлди. Ишлади ва яна бир марта тушди ҳамда фақат мен темпни оширишни бошладим. Бу мени жуда хурсанд қилди. Агар мени эшита олмаган бўлса, ўзи билганича иш қилади.

– Биз яқинда сиз билан жанг ҳақида гаплашган эдик. Ўшанда бу жанг Сергейга қараганда ўзингизга муҳимроқ эканини айтгандингиз. Бу сизнинг биринчи титул жангингиз бўлди. Ғалабадан кейин таассуротлар қандай бўлди?

– Тўғриси, буни сўз билан изоҳлаб беролмайман. Хурсандчиликдан рингда югурганман. Олдин умуман бунақа қилмаганман. Бундай вазият бошқа бўлмайди. Менга бу ғалаба жуда керак эди, хурсандчиликнинг чеки йўқ эди.

– Ковалевнинг бу жангида кўпроқ хурсанд бўлганмисиз ёки Фазлиддин Ғоийбназаровнинг Олимпиададаги ғалабасидами?

– Ўшанда ҳиссиётлар бунданда кучли эди. Ҳаваскорлар боксчида ҳакамлик қай даражада эканлигини сиз ҳам яхши тушунасиз. Фазлиддиннинг қўли кўтарилганда бахтли бўлганман. Бу ерда ҳиссиётлар жуда ўхшаш. Аммо кейинги кун ўзимга келдим. Олимпиададаги ғалабани мен 2-3 марта нишонлаганман. Шунчалик хурсанд бўлганимдан бу ғалабани кейинроқ қабул қилган. Олдинда эса янада муҳим жанглар борлигини тушунганман. Ҳар қандай ҳолатда бу мен учун катта тажриба. Мен мураббий сифатида ўзимга бўлган ишончни оширди.

– Ҳозир Ковалев қанчалик даражада ўзгарди? Нималарни ўзгаришга эришди?

– Бизнинг иш услубимиз бор. Аммо биз барчасини жанг натижасига қараб баҳолаймиз. Рақибимиз – чап қўл, бироқ спарринг ўнг қўл жангчилар билан спарринг ўтказдик. Ишонинг, агар Серега яхши тайёргарлик кўрса, у ҳар қандай дивизиондаги рақибни юта олади. Умуман олганда ўзгаришлар бўлади деб ўйлайман. У олдингига қараганда янада яхшироқ ўзгаришни бошлади. Бошқа ўзгаришлар ҳам бўлади. Мен унинг тинмай ҳаракат қилаётганини кўряпман. Қаердадир тўхташ керак бўлса, машғулотларни тамомлайди. Ҳаттоки, буни давом эттиришни истаса ҳам.

– Россияда ҳеч ким Михалкинга бирорта ҳам имконият бермайди. Бизнингча, у Шабранскийдан кучлироқ? Уни қандай баҳолайсиз?

– Мен уни кучсиз боксчи демайман. Унинг жангларини кўрдим. Игор собиқ Иттифоқ бокс мактаби тарбияланувчиси. У тўғри ҳаракат қилмоқда. Мен ҳар доим оёқ ва қўл ишига эътибор қиламан. Иқтидорли. У Шабранскийдан кучлироқ. Вячеславда кучлироқ зарба бор, бироқ Михалкин техник боксчи.

– Агар Михалкин билан жанг яхши ўтадиган бўлса, Ковалев кейинги жангини бошқа жаҳон чемпиони билан ўтказиши мумкинми?

– Албатта, бизнинг бундай режаларимиз йўқ эмас. Аммо барчаси қандай ўтиши борасида ҳеч нима дея олмайман. Жангдан сўнг бўлиши мумкин. Умуман олганда мени Андре Уорд билан жанг қизиқтиради. Бу жангни жуда хоҳлайман. Уорднинг шуғулланаётганини ва тез орада рингга қайтишга тайёр бўлишини биламан. Ўйлайманки, биз у билан шу йил охирида ёки келаси йил бошида учрашамиз.

– Андеркарт жангида Дмитрий Бивол ва Салливан Баррера учрашади. Бу жанг ҳам сизни қизиқтарадими?

– Ҳа, албатта. Мен Баррерани яхши биламан. Биволнинг иккита жангини кўрганман. Бу тўқнашувни биз албатта, кўрамиз, бироқ бу ерда яққол фаворит бор деб ўйламайман. Баррера – жуда яхши боксчи. Кўпчилик Биволга осон бўлади деб ўйламоқда, аммо бундай фикрда эмасман.

Манба: www.sovsport.ru