“ACA 173” турнирида икки ўзбек ўғлони жанг қилади!

  • 25 марта, 2024, 13:02
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
BEPUL PROPAN

29  март куни Минск шаҳрида “ACA 173” турнири бўлиб ўтади. Мазкур жанг кечасида ўзбекистонлик икки нафар спортчи ҳам октагонга кўтарилади.  Жумладан, “Nursulton Team” клуби вакили Отабек Тохиров(9-3) мезбон Беларусь вакили Владислав Мишкевичга(10-4) қарши  ярим ўрта вазн (77,1 кг) тоифасида жанг қилади. Тохиров шу кунга қадар енгил вазн (70,3 кг) тоифасида ўз жангларини ўтказарди. Ўта енгил вазн (61,2 кг) тоифасидаги вакилимиз Холмурод Нурматов (9-7-1) эса арманистонлик Михитар Барсегян (6-3) билан тўқнаш келади.
Ҳар икки юртдошимизга муҳим жангда омад тилаймиз!

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию