Адебайор фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин
Ads

Англия Премьер Лигасида ишлари юришмаган тоголик ҳужумчи Эмануэль Адебайор фаолиятини "Валенсия"да давом эттириши мумкин.

- Ҳозир Адебайор учун энг муҳим иш 2017 йилнинг бошида Африка Миллатлар Кубогида иштирок этишдир. Бизда Қатар ва Хитой клубларидан бир қатор таклифлар бўлганди.  Шунингдек, Европадан "Валенсия" ҳам бизга таклиф билан мурожжат қилди. Шундай экан, барчаси Африка кубогидан сўнг ҳал бўлади, - дейди футболчининг вакили  Get French Football News нашрига берган интервюсида.

Қайд этиш жоиз, Адейбайорнинг Англиядаги сўнгги клуби "Кристал Пэлас"  бўлганди. Шунингдек, футболчининг кузда "Лион" клуби билан ўтказган музокаралари ҳам муваффақиятсиз якунланганди.