Адесанья: Пауло чарчайди ва Шон бундан фойдаланиб уни "ухлатади"
Собиқ ўрта вазн чемпиони Исраэль Адесанья "UFC 302" турниридан ўрин олган Пауло Коста ҳамда Шон Стриклэнд жанги ҳақида ўз фикрларини билдирди.
"Ўйлашимча бу жанг қизиқарли бўлади ва Стриклэнд Костанинг жисмоний ҳолатини синовдан ўтказади. Албатта, жанг давомида Пауло чарчайди ва Шон бундан фойдаланиб уни "ухлатади", - деди Исраэль.
Маълумот учун, Шон Стрикланд (28-6) ва Пауло Коста (14-3) жанги "UFC 302" турнири доирасида 1 июнь куни бўлиб ўтади.
Фикрлар