Адесанья "UFC 301" нинг асосий жангида ким ғолиб бўлишини айтди

  • 4 май, 21:01
  • 0
  • MMA

UFC нинг ўрта вазн тоифасидаги собиқ етакчиси Исраэль Адесанья супер енгил вазн тоифасидаги чемпион Александр Пантожа(27-5) ва Стив Эрцег(12-1) ўртасидаги бўлажак жанг натижасини тахмин қилди.

 "Тўғриси, мен Эрцег ҳақида кўп нарса билмайман, ҳаттоки, у австралиялик эканлигини ҳам билмаган эдим. Лекин аниқки, Пантожа билан жанг Стив учун ниҳоятда қийин бўлади. Мен Эрцегнинг ғалаба қозонишини жуда хоҳлайман, чунки бу амалга ошса, ажойиб ҳикоя бўлади. UFC даги тўртинчи жангидаёқ унга чемпионлик учун имконият берилмоқда. Қойил қолиш керак. Аммо Пантожани ҳам эсдан чиқармайлик.  У рақибларни қандай тўхтатишни билади ва у билан жанг қилиш жуда қийин кечади. Ўйлашимча, бу баҳсда Александрнинг қўли баланд келади", - дея Исраэльнинг сўзларини келтиради Bloody Elbow.

Эслатиб ўтамиз, бразилиялик ва австралиялик 5 май куни Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтадиган "UFC 301"  турнирининг асосий тўқнашувида жанг қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!