Адҳамжон Эргашев ва Акбар Жўраев Фижидаги ЖЧда қатнишишади
1-8 июнь кунлари Фижининг Сува шаҳри оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги ЖЧга мезбонлик қилади. Халқаро оғир атлетика федерациясининг янги низомига кўра, мазкур мусобақа Токио Олимпиадасига қимматли рейтинг очколарини ҳам тақдим этади. Шу боис унда жаҳон чемпионлиги қаторида Олимпиада учун рейтинг очколари учун қизғин кураш кечади.
Мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам иштирок этиши белгилаб қўйилган. Унга кўра, ҳамюртларимиз 2 спортчи ва 1 мураббий билан 29 май куни Фижи сафарига йўл олишади. Терма жамоамиз таркиби:
-67 кг: Адҳамжон Эргашев
-109 кг: Акбар Жўраев
Мураббий: Жўрабек Заиров
Эслатиб ўтамиз, мазкур ёш тоифасида ўтган йилги дунё биринчилиги 7-14 июль кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган ва унда Адҳамжон Эргашев олтин, Акбар Жўраев кумуш медални қўлга киритган эди.
Манба: olympic.uz
Фикрлар