Аднан Ораховац “Динамо”га ўтди
Ads

 

Тошкентнинг “Пахтакор” клуби ҳимоячиси Аднан Ораховац фаолиятини бошқа жамоада давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда футболчи ўзининг инстаграмдаги саҳифасида эълон қилди.

26 ёшлик ўйинчи ижтимоий тармоғи орқали “Пахтакор”га ўз миннатдорлигини билдирган ва энди Самарқанднинг “Динамо” клуби шарафини ҳимоя қилишини маълум қилган.