Адольфо Гайч: Ҳозирча Россияда ҳеч ким мени "фюрер", деб чақирмади
Ёзги трансферлар даврида ЦСКАга кўчиб ўтган аргентиналик ҳужумчи Адольфо Гайч ватанида уни “фюрер”, деб чақиришларини айтди.
“Айрим аргентиналиклар мени чиндан ҳам “фюрер”, деб чақиришади. Аммо бу менга у қадар ёқмайди ва мени бундай аташларини хоҳламайман. Жисмоний ҳолатимни инобатга олса, менга “танк” деган сўз кўпроқ мос келади. Россияда ҳеч ким мени фюрер, деб айтмади. Умид қиламанки, бундан кейин ҳам шундай бўлади”, - дейди Гайч.
Фикрлар