Афғонистон билан ўйин туфайли мамлакат чемпионати тақвимида кичик ўзгариш рўй берди

Афғонистон футбол федерацияси Ўзбекистон футбол ассоциациясига ҳар икки мамлакат терма жамоалари ўртасида ўртоқлик ўйини ташкил этиш борасида таклиф билан чиқди. ЎФА мазкур таклифга ижобий жавоб берди ва шу тариқа 12-13 октябрь саналарида пойтахтимизда Ўзбекистон ҳамда Афғонистон терма жамоалари ўртасида ўртоқлик ўйини ўтказиладиган бўлди.

ПФЛ расмий сайти терма жамоанинг ўйинлари сабаб футзал бўйича мамлакат чемпионати тақвимида кичик ўзгариш рўй берганини маълум қилди.

Унга кўра, захира кунлари сифатида қайд этилган 7-8 сентябрь саналарига 14-тур учрашувлари белгиланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!