Афғонистон бош мураббийи: "Ўзбекистон ҳам худди Эрон сингари бир қанча тактик схемаларда ҳаракат қила олади"

23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида саралаш учрашувлари ўтказилишидан хабарингиз бор. Унда Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Эрон, Афғонистон ва Гонгконг жамоаларига қарши тўп тепади. Мазкур ўйинлар олдидан Афғонистон термаси бош мураббийи матбуот анжуманида иштирок этиб, ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Авваломбор, барчага хайрли кун. Афғон халқи номидан меҳмондўст Ўзбекистонга алоҳида салом йўллаб қоламиз. Ҳаммага мусобақада омад тилайман. 

Ўзбекистонга қарши баҳс учун тайёргарлик олиб боряпмиз. Рақибдан очко олишга ҳаракат қиламиз. Ўзбекистон ҳам худди Эрон сингари бир қанча тактик схемаларда ҳаракат қила олади. Буни биз яхши ўрганиб чиқдик, дея оламан.

Гуруҳимизда Осиёнинг энг кучли жамоаларини кўриш мумкин. Уларга қарши қисқа муддат ичида машғулотлар ўтказдик. 

Ким фаворит экани, кимни кучли эканини алоҳида ажратиб кўрсата олмайман. Тайёргарликларни яхши олиб, борган ўйинларда кам хатоларга йўл қўйган жамоани энг кучлиси деб биламан. Ҳозир энг яхшилар ҳақида олдиндан нимадир дейиш қийин", - деди мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!