Афониннинг жамоаси биринчи даврани 15-ўринда якунлади
Ads

Бугун Россия Премьер-лигасида 15-тур ўйинларига якун ясалди. Ҳамюртимиз Вадим Афонин тўп сурадиган “Анжи” жамоаси сафарда “Ахмат”га қарши баҳс олиб борди.

Ушбу ўйинда томонлар 1:1 ҳисобидаги дурангга “рози бўлишди”. Афонин ўйинни тўлиқ ўтказди.

Шу тариқа, Махачқала клуби 1-даврани 13 очко билан 15-ўринда якунлади. Маълумот учун, Россия Премьер-лигасида 16 та жамоа иштирок этади.

Россия Премьер-Лигаси. 15-тур

Ахмат – Анжи 1:1 (0:0, 1:1)

Голлар: 1:0 – 90, автогол Полуяхтов, 1:1 – 90 Яковлев.

Ахмат – Гудиев, Семенов, Филипе Сампайо, Анхель, Уциев, Швец, Бериша, Роши (Лео Жаба, 55), Исмаэл, Митришев (Бацуев, 83), Садаев (Мбенг, 46).

Анжи – Лория, Полуяхтов, Брызгалов, Самарджич, Бакаев, Данченко, Хубулов (Гулиев, 63), Афонин, Яковлев, Прудников (Долгов, 88), Маркелов.

Огоҳлантиришлар: Брызгалов (87), Яковлев (87), Бериша (87), Мбенг (90).

Минбар

Барча блоглар