Афониннинг жамоаси Москвада мағлуб бўлди
Ads

Бугун Россия Премьер-Лигасида 20-тур ўйинлари давом эттирилди. Ҳамюртимиз Вадим Афонин тўп сурадиган “Анжи” жамоаси сафарда Москванинг “Динамо” жамоаси билан куч синашди.

Москвадаги “Химки-Арена” стадионида кечган қарама-қаршиликда москваликлар 2:0 ҳисодида ғалабага эришди. Афонин ўйинни асосий таркибда бошлади ва 59-дақиқада заҳирага олинди.

Россия Премьер-Лигаси. 20-тур

Динамо – Анжи 2:0 (1:0, 1:0)

Голлар: 1:0 – 8 Ташаев, 2:0 – 60 Луценко.

Динамо – Шунин, Цаллагов, Шуньич, Рыков (Козлов, 32), Темников (Соснин, 79), Ташаев (Обольский, 90), Соу, Хольмен, Морозов, Луценко, Бечирай.

Анжи – Лория, Тетрашвили, Армаш, Полуяхтов, Брызгалов, Бакаев, Афонин (Хубулов, 59), Данченко, Маркелов, Лескано (Прудников, 65), Иванченко (Яковлев, 46).