Африка Кубоги. Конго ДР кичик ҳисобда Марокашдан устун келди

 

Африка Миллатлар Кубоги “С” гуруҳи илк турида Конго Демократик Республикаси терма жамоаси Марокаш футболчилари билан куч синашди.

Анчагина муросасиз кечган ўйинда конголик футболчилар Кабананганинг 55-дақиқадаги ягона голи эвазига 3 очкога эга бўлди ва гуруҳда пешқадамга айланди.

Мазкур гуруҳнинг дастлабки ўйинида Кот-д’Ивуар ва Того терма жамоалари нурсиз дуранг қайд этганди.

Конго ДР – Марокаш 1:0 (0:0, 1:0)

Гол: 1:0 – 55 Кабананга.

ДР Конго – Матампи, Мбемба, Закуани, Тиссеран, Бокади, Нсакала (Мутамбала, 65), Мулумба, Мпеко, Кабананга (Магома, 71), Бакамбу (Мбокани, 77), Мубеле.

Марокаш –   Мохамеди, да Кошта, Бенатия, Мендиль, Дирар, Буссуфа, Саисс (Фажр, 73), Карсела-Гонсалес (Эль-Араби, 78), Эль-Ахмади, Эль-Каддури (Эн-Несири, 61), Бухаддуз.

Огоҳлантиришлар: Нсакала (48), да Кошта (68), Мутамбала (74).

Четлатиш: Мутамбала (81).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!