Африка Миллатлар кубоги. Кот-д'Ивуар йирик ҳисобда зафар қучди. Жазоир эса 119-дақиқадаги супер гол эвазига ғалаба қозонди

CHERY AUTO

Бугун Африка Миллатлар кубогининг плей-офф босқичидан ўрин олган сўнгги икки учрашув бўлиб ўтди. 
 
Дастлаб, Жазоир терма жамоаси 119-дақиқадаги шедевр гол эвазига Конгони мағлубиятга учратди. Мазкур супер голга Адил Болбина муаллифлик қилди. 
 
Кот-д'Ивуар терма жамоаси эса Буркина-Фасо билан куч синашиб, 3:0 ҳисобида муваффақиятга эришди. Учрашувнинг 20-дақиқасидаёқ "Манчестер Юнайтед" футболчиси Амад Диалло ҳисобни очишга муваффақ бўлди. 32-дақиқада Ян Дьоманде жамоасининг иккинчи голини киритди. Шунингдек, беллашувнинг сўнгги дақиқаларида Базумана Туре ҳисобни янада йириклаштириб, ўйинга нуқта қўйди. 
 
Маълумот ўрнида, Жазоир терма жамоаси чорак финал босқичида Нигерия билан куч синашади. Кот-д'Ивуар эса Миср билан ярим финал йўлланмаси учун курашади.

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!