Африка Миллатлар кубоги. Махрезнинг ягона голи Жазоирга муҳим 3 очкони тақдим этди

CHERY AUTO

Африка Миллатлар кубогининг иккинчи турида Жазоир терма жамоаси Буркина-Фасо билан куч синашиб, минимал 1:0 ҳисобида зафар қучди. 
 
"Манчестер Сити"нинг собиқ футболчиси ҳисобланган Риёд Махрез беллашувдаги ягона голга муаллифлик қилди. Махрез турнирдаги 3 голини киритишга муваффақ бўлди ва тўпурарлар рўйхатида яққол пешқадамга айланиб олди. 
 
Маълумот ўрнида, Жазоир иккинчи учрашувда ҳам ғалаба қозонгани боис, 6 очко билан плей-офф масаласини ҳал қилди.

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!