Африка Миллатлар кубоги. Миср қўшимча бўлимларда ғалабани илиб кетди

Африка Миллатлар кубоги плей-оффнинг навбатдаги учрашувида Миср терма жамоаси Бенин билан баҳс олиб бориб, 3:1 ҳисобида зафар қучди ва чорак финал йўлланмасини қўлга киритди. 
 
Беллашувнинг 69-дақиқасида Мараван Аттиа Бенин дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни очди. 83-дақиқада эса Жодел Доссу орадаги фарқни йўққа чиқазган ҳолда, ўйиннинг асосий вақти дуранг билан якунланишини таъминлади. Қўшимча бўлимларнинг 97 ҳамда 120+4-дақиқасида Яссер Ибрагим ва Муҳаммад Салоҳ гол уриб, Миср терма жамоасига ғалаба келтирди. 
 
Маълумот ўрнида, Миср терма жамоаси чорак финалда Кот-д'Ивуар - Буркина Фасо ғолиби билан беллашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!