Африка Миллатлар кубоги. Нигерия Мозамбик дарвозасига нақд 4 та гол урди
Нигерия терма жамоаси Африка Миллатлар кубогининг плей-офф босқичида Мозамбик билан тўқнаш келиб, 4:0 ҳисобида муваффақиятга эришди ва чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.
Тўқнашувнинг 25-дақиқасида Адемола Лукман ўйиндаги ҳисобни очди. Орадан 5 дақиқа ўтиб, Виктор Осимхен ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди. 47-дақиқада эса "Галатасарай" ҳужумчи дублни расмийлаштириб, фарқни 3 тагача етказиб қўйди. Бундан ташқари, Акор Адамс 75-дақиқада жамоасининг тўртинчи голига муаллифлик қилди.
Маълумот учун, Нигерия терма жамоаси чорак финалда Жазоир - Конго ғолиби билан куч синашади.



Фикрлар