Африканинг энг зўр ўйинчиси ким?

“Ливерпуль”даги фаолиятини якунлаб, “Бавария” сафига ўтган сенегаллик ҳужумчи Садио Мане Африкада йил ўйинчиси, деб топилди.

Мане Сенегал терма жамоасининг ўз тарихида илк бор Африка Миллатлари кубогида ғолиб чиқишига катта ҳисса қўшган эди.

Бундан ташқари, 30 ёшли ҳужумчи “Ливерпуль” таркибида Англия кубоги ва Лига кубогини қўлга киритди, Чемпионлар лигаси финалида ўйнади.

Мане мавсум давомида ливерпулликлар таркибида жами 51 маротаба майдонга тушиб, 23 та гол ва бешта ассист муаллифи бўлди.

Садио Сенегал терма жамоасида 91 та учрашув ўтказиб, рақиблар дарвозасини 33 маротаба ишғол қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!