Асосий мазмунга ўтиш

Афруза Ҳамдамова Жаҳон кубогига йўлланмани қўлга киритди!

Ҳамдамова мазкур турнирнинг 9 туридан 6 та ғалаба ва 3 та дуранг қайд этди

Ҳамюртимиз Афруза Ҳамдамова Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ўтказилган 3.4-ҳудудий Осиё чемпионатида фахрли биринчи ўринни эгаллаб, жорий йилнинг 5–29 июль кунлари Грузиянинг Батуми шаҳрида бўлиб ўтадиган ФИДЕ Жаҳон Кубоги мусобақасига йўлланмани қўлга киритди.

Ҳамдамова мазкур турнирнинг 9 туридан 6 та ғалаба ва 3 та дуранг қайд этиб, жами 7,5 очко тўплади ва рейтингини 17,6 баллга яхшилади.

Афруза Ҳамдамова билан фахрланамиз ҳамда бўлажак Жаҳон Кубогида унга улкан зафарлар тилаб қоламиз!

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ