Афсонавий Роберто Карлоснинг рекорди ҳужумчи томонидан такрорланди

Айни дамда, "Реал" Чемпионлар лигаси доирасида "Боруссия" М (2:0) клубига қарши баҳс олиб бормоқда.

Ушбу учрашувда Карим Бензема мадридликлар сафида барча турнирлар доирасида 527-беллашувини ўтказмоқда.

Шу тариқа, франциялик форвард "қироллик клуби" таркибида легионерлар орасида майдонга тушиш бўйича Роберто Карлоснинг рекордини такрорлади.

Бензема 2009 йилдан бери "Реал" шарафини ҳимоя қилиб келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!