Афсонавий Шумахернинг ўғли “Формула-1”га қайтиши мумкин
Ўтган дам олиш кунлари Монакода Эстебан Окон жамоадоши Пьиер Гасли билан тўқнашиб кетганидан “Алпинь” раҳбарияти ғазабланди. Жамоа бошлиғи Бруно Фамен Оконни Канада Гран-присидан четлатиш ҳақида ўйлаяпти.
Шундай экан, чидамлилик бўйича жаҳон чемпионатида франсузлар ҳайдовчиси бўлган Мик Шумахерда “Формула-1”га қайтиш имконияти бор.
"2025 йилги мавсум учун жамоада жой бор. Мик албатта асосий номзотлар қаторида. Мен ундан жуда мамнунман, у жуда тез ҳайдайди. Лекин гап бунда эмас. Унинг жамоа билан ишлаши мени ҳайратда қолдирди. Мик ўзига нотаниш бўлган пойга турига тезда мошлашди ва жамоа билан яхши натижаларга эришди”,- деди Фамен Sky Germany нашрига.
Шумахер қўшимча қилиб: "Менинг мақсадим ва орзуйим - "Формула-1" болидини бошқариш. Ҳар доим шундай бўлган ва шундай бўлиб қолади. Мен қироллик пойгаларига қайтишимга ишонаман. Аммо, ҳозир мен WЕCда энг яхши натижаларни кўрсатишим ва Формула 1да захира ҳайдовчиси сифатида “Мерcедес” жамоаси учун яхши ишлашни давом эттириш керак."
2022 йилда Шумахерни “Ҳаас” жамоасининг ўша пайтдаги директори Гюнтер Штайнер ишдан бўшатган ва у содир бўлган авто ҳалокатлар сонини танқид қилган. Ўтган йил бошидан Михаель Шумахернинг ўғли “Мерседес”нинг захира ҳайдовчиси бўлиб келган. Аммо, германиялик пилот учун “Алпинь”даги муаммолар фонида 2025 йилда "Формула-1"га қайтиш учун янги ва кутилмаган йўл очилди.
Фикрлар