Афсус! Футболчини "Барса"га арзон сотиб қўйибмиз

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Боруссия» (Дортмунд) раҳбарияти ҳужумчи Карим Адейемини «Барселона»га сотиш шартларидан қониқмаётгани айтилмоқда.

24 ёшли футболчи июль ойида каталонияликлар сафига қўшилган эди. Унинг трансфери учун «Барселона» 22 миллион евро тўлади. 

The Touchline нашри ёзишича, Дортмунд клуби раҳбарлари бу битимни эндиликда хатолик деб баҳоламоқда: Адейеми Ханс-Дитер Флик жамоасида тезда ўзини кўрсатди ва ўйинлари орқали немис клуби унга анча юқори нарх қўйишга ҳақли бўлганини исботлади.

Карим Адейеми «Барселона» таркибидаги етти ўйинда учта гол урди ва яна учта голли узатма муаллифига айланди. Немис ҳужумчисининг каталонияликлар билан тузган шартномаси 2031 йилгача мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!