
Афсус! Ўзбекистон U20 терма жамоаси Кореяга мағлуб бўлди
Хабарингиз бор, айни кунларда Хитойда U20 Осиё кубоги бўлиб ўтмоқда. Бироз аввал чорак финал доирасидаги Корея Республикаси - Ўзбекистон ўртасидаги баҳс якунланди.
Асилбек Жумаев ҳисобни очган бўлса, корейслар Шин Минҳа (дубль) ва Ким Тайвоннинг голлари эвазига олдинга чиқиб олди - 3:1. 90-дақиқада Ўринбоев ҳисобни қисқартирган бўлса, ўйин тугашига 3 сония қолганда Абдуғофур Ҳайдаров гол уриб, орадаги фарқни йўққа чиқарди.
Шу тариқа, экстра-таймларга ўтилди. Қўшимча бўлимларда ҳам рақиб аниқланмагач, пенальтилар сериясига мурожаат қилинди. Серияда эса Корея ғалаба қозонди ва Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди.
Комментарии
ана коррупция, таниш билишчилик!
тажриба ва ташкилий кобилияти булмаган одилжон бир юмалаб вице президент булгач нимани кутиш мумкин?