Агар Месси "Барса"га қайтса, қанча маош олади?
"Барселона" Лионель Мессини ортга қайтаришга ҳаракат қилмоқда. Бунинг учун клуб молиявий ҳолатини яхшилаб олиши ҳам керак бўлади. Кетиши мумкин бўлган футболчилар орасида Фати бор. У жамоага катта даромад келтириши мумкин.
Агарда аргентинлик ҳужумчини каталонияликлар қўлга киритса, у қанча маош олиши очиқланди. Месси "Барса" ғазначиси Ферран Оливер билан алоқага чиққан. Футболчига йилига 10 миллион евро тўланади, дея хабар берди "Fox Sports Argentina" нашри.
Лионель ПСЖнинг янги шартномасини ҳали қабул қилмади. Сабаби, у кейинги мавсум учун сўнгги қарорни чиқармаган. Парижликлар Мессини қолишини истайди ва уни клубни тарк этмаслиги учун ҳаракат қилмоқда.
Фикрлар