Агар
Ads

Италиянинг “Наполи” клуби вакиллари агар “Милан” Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга кирита олмаса, у ҳолда “россонерилар”нинг португалиялик ҳужумчиси Андре Силвага таклиф билан чиқишади.  Rai Sport нашрининг маълум қилишича неаполликлар раҳбарияти бу ҳақда аллақачон 21 ёшли футболчининг агентига маълум қилишган.

Қайд этиш лозимки, “Милан” агар бу мавсум Европа лигасида ғолиб чиқмаса ёки А Серияни кучли тўртликда якунламаса ЕЧЛда иштирок эта олмайди. Агар шундай бўлса, ёзда трансферлар учун 200 миллион евро сарфлаган хитойлик инвесторлар “Милан”нинг бир қатор етакчи футболчиларини сотишга мажбур бўлишади.

Хабарлара қараганда Силва учун “Наполи”дан ташқари “Арсенал” ҳамда “Барселона” жамоалари ҳам кураш олиб боришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Португалия терма жамоаси аъзоси “Милан”га мавсумлар оралиғида 38 млн евро эвазига “Порту”дан келиб қўшилган эди. У жорий мавсум Европа лигасининг 7та учрашувида 6та гол киритган бўлса, А Серияда ҳозирча гол кирита олмади.