Агар Россия Саудия Арабистонини енга олмаса, Черчесов 100 йиллик антирекордни такрорлайди
Хабарингиз бор кеча Станислава Черчесов бошқарувидаги Россия терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Туркия (1:1) билан дуранг қайд этди.
Эътиборлиси, руслар кетма-кет 7та ўйиндан буён ғалаба нималигини билмай келишмоқда. Агар Россия ўзининг навбатдаги баҳсида, аниқроғи ЖЧ-2018нинг илк туридан ўрин олган Саудия Арабистонига қарши ўйинда ғалаба қозона олмаса, у ҳолда Черчесов бундан қарийб бир аср олдин (1912-1914 йиллар орасида) қайд этилган антирекордни такрорлаши мумкин. Боиси, ўшанда Георгий Дюперрон ва Роберт Фульда бошқарувидаги Россия империяси терма жамоаси кетма-кет 8та ўйинда ғалаба қозона олмаган.
Эслатиб ўтамиз, Россия – Саудия Арабистони терма жамоалари баҳси 14 июнь куни Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади.
Фикрлар