Агар Санчес маоши камайишига рози бўлса "Интер" ёки "Ювентус"га ўтиши мумкин
"Ювентус" ва "Интер" "Манчестер Юнайтед" форварди Алексис Санчесга жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда италиялик журналист Жанлуки Ди Марцио хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра 30 ёшли чилилик футболчи А Серия грандларидан йилига 12 млн евро маош талаб қилмоқда. Бироқ, туринликлар ҳам, миланликлар ҳам Санчесга бунча маош тўлашни хоҳламаяпти. Энди томонлар ўртасидаги музокаралар фақатгина футболчи маоши камайишига розилик билдиргандагина давом эттирилиши мумкин.
Ўз навбатида “қизил иблислар” ҳам “Олд Траффорд”да омади келмаган Санчесдан тезроқ қутулишни режалаштиришмоқда.
Маълумот учун, Санчес жорий мавсум “Манчестер Юнайтед” сафида жами 27та ўйинда майдонга тушди ва 2та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг манкуанликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар