"Агар у қандайдир сабаларга кўра бу жангни хоҳламаса, унвонни бўшатиб қўйсин", - Муроджон Аҳмадалиев Наоя Иноуэни кескин танқид қилди
Биринчи ярим енгил вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиев (12-1, 9 КО) шу вазнда амалдаги мутлақ жаҳон чемпиони Наоя Иноуэга (28-0, 25 КО) очиқчасига мурожаат қилиб, ўз жанги ҳақида қарор қабул қилишни талаб қилди. WБА чемпионлик камари учун даъвогар ҳисобланган Аҳмадалиев япониялик боксчининг жангни кечиктирганидан норозилигини билдирди.
Аҳмадалиевнинг таъкидлашича, WБА июнь ойида унга Иноуэ билан жанг ўтказишга рухсат берган, аммо Япония томони музокаралардан қочмоқда.
"Вазият тушунарсиз, – дейди ўзбекистонлик боксчи – Мен мажбурий рақиб мақомини олдим ва Иноуэ мен билан жанг қилишга мажбур. Биз мулоқотга очиқмиз ва дунёнинг исталган нуқтасида жанг қилишга тайёрмиз. Менинг бутун фаолиятим давомида рақиблар ҳудудида жанглар ўтказдим ва мен буни ҳеч қачон муаммо деб ҳисобламаганман."
Шунингдек, Аҳмадалиев Иноуэни жанг санаси ва жойини белгилашга ёки WБА камарини бўшатишга чақирди.
"Агар у қандайдир сабаларга кўра бу жангни хоҳламаса ёки жамоаси ҳеч қандай қадам ташламаса - унвонни бўшатиб қўйсин. Қоидалар ҳамма учун бир хил. Канело Скуллга қарши мажбурий ҳимоя учун Берланга жангини танлагани учун IBF унвонидан маҳрум қилинди. Нима учун Иноуе фарқли стандартларга эга? Бу камар ҳақли равишда менга тегишли, деб ҳисоблайман, чунки Марлон Тапалес билан жангда ҳакамларнинг ноҳақ қарори туфайли ғалабадан маҳрум бўлдим. Мен ўзимни ҳали ҳам чемпиондек ҳис қиляпман ва буни Иноуега қарши рингда исботлашга тайёрман, чунки ғалабамга ишончим комил."
Аҳмадалиев Иноуэни мағлуб эта оладиган ягона боксчи эканлигига ишонч билдирди.
“Мен супер вазн тоифасида энг яхшисиман ва буни бутун дунё билади. Албатта, Иноуэни кучли жангчи сифатида ҳурмат қиламан, лекин қилаётган ишлари унинг бу унвонга тўғри келмаяпти. Уни дунёнинг энг яхши боксчи деб аташади, аммо қандай қилиб дунёдаги энг яхши боксчи мажбурий рақиб билан жанг қилишдан қочиши мумкин? У мен билан жанг қилишни ва камарни бўшатишни истамаслигини тан олсин."
Маълумот учун, бу йил Иноуэ ўз камарларини икки маротаба муваффақиятли ҳимоя қилди ва Луи Нери ҳамда Ти Жей Дохейнини мағлуб этди. Японлар декабрь ойидаги режаларига IBF чемпиони Сем Гудманга қарши жанг ўтказишни киритган.
Фикрлар