Агар VAR бўлмаганида, "Реал" нечанчи ўринда бораётган бўларди?

Мадридда чоп этиладиган AS нашри агар видеоассистент рефери (VAR) тизими бўлмаганида, ҳозир Ла Лигада қайси жамоа пешқадам бўлиши мумкинлигини ҳисоблаб чиқди.

Агар Испания чемпионатида VAR бўлмаганида 30 турдан сўнг ҳам "Атлетико" 67 очко билан пешқадамлик қилаётган бўлар эди. Аммо "Реал" 64 очко билан 3-ўринда бўларди. Гап шундаки, “Қироллик клуби” 3-турда "Бетис"ни (3:2) VAR ёрдамида белгиланган пенальти эвазига мағлубиятга учратган ва 3 очкога эга бўлган эди.

Ҳозир ҳам "Атлетико" чемпионатда пешқадамлик қилмоқда. Бироқ "Реал" 66 очко билан 2-ўринни эгаллаб турибди. Ҳисобида 65 очко бўлган "Барселона" эса кучли учликдан жой олган.

“Реал” чемпионатнинг навбатдаги учрашувини 18 апрель куни сафарда “Хетафе”га қарши ўтказади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 00:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!