Агентлар "Реал"га Салоҳни таклиф этишди
Агентлар "Реал"га Килиан Мбаппенинг жароҳати туфайли Муҳаммад Салоҳ номзодини таклиф қилишди. Бу ҳақда Defensa Central хабар бермоқда.
Манбага кўра, "қаймоқранглилар"га 33 ёшли вингерни 12 млн еврога ижарага олиш варианти таклиф қилинган. Бироқ, мадридликлар бу таклифни жуда қиммат деб ҳисоблаб, рад этишди.
Салоҳ жорий мавсумда барча мусобақаларда 20 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор нархи 30 млн еврони ташкил этади.



Фикрлар