АГМК —
Ads

"Динамо" клуби матбуот хизмати жамоасига Суперлига 19-турида тўқнаш келаётган "Динамо" клуби ўртасидаги қарама-қаршилик тарихига оид маълумотларни тақдим этди.

АГМК мазкур жамоага қарши умумий ҳисобдаги 20-учрашувни ўтказишга тараддуд кўрмоқда. Бунга қадар олмалиқликлар самарқандликлар билан 19 маротаба дуч келишган ва ўзаро ўйинлардаги ҳисоб-китоб бўйича кичик устунликка эгалар. Ўтказилган 19 беллашувнинг 8тасида АГМКнинг қўли баланд келган. "Динамо" эса ушбу қарама-қаршиликда 7 бор зафар қучган. Қолган 4 баҳсда эса ғолиб номи аниқланмай, жамоалар дуранг қайд этишган. Тўплар нисбати ҳам Тошкент вилояти жамоаси фойдасига: 24-20.

Айни пайтда Миржалол Қосимов жамоаси турнир жадвалида 16 очко билан поғонани банд этган. "Динамо" эса 18 очко тўплаган ҳолда 9-ўринни эгаллаб турибди. Агар АГМК ғалаба қозонса турнир жадвалида "Динамо"ни қувиб ўтиши мумкин.

Биринчи даврадаги Самарқандда ўтган беллашувда "Динамо" ягона гол эвазига ғалаба қозонганди. Бу гал эса Миржалол Қосимов шогирдлари ўша ўйин учун реванш олишлари мумкин.

Таркибга назар ташлайдиган бўлсак, олмалиқликлар сафида жароҳати туфайли ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилар йўқ эмас. Куни кеча машғулотларда тиззасидан жароҳат олган Фарҳод Имамов "Динамо"га қарши баҳсда иштирок этолмаслиги аниқ. Мавсум стартида жароҳат олган Расул Йўлдошев айни дамда умумий гуруҳ машғулотларига қайтган ва ўзининг спорт формасини тиклаш учун тер тўкмоқда. Бироқ Йўлдошев ҳали ўйинларда жамоага ёрдам бера олмайди.

Эслатиб ўтамиз, АГМК — "Динамо" учрашуви 14 сентябрь куни соат 18:30да ОКМК спорт мажмуасидаги "Марказий" стадионда бошланади. Учрашувни ёш ҳакам Жасур Мухторов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боришади.